Буффон: Имкони бўлганда, "Реал" билан ўтган финални қайта ўтишини истар эдим

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон имкони бўлганда, қайси ўйинни қайта ўтказишни исташини айтиб ўтди.

“Мен ўтган йили “Реал”га қарши ва Евро-2012 финалида Испанияга қарши финални қайта ўтишини истаган бўлар эдим. Бу икки ўйин ҳозиргача мени безовта қилиб келади. Биз ўша баҳсларда ўзимизнинг ўйинимизни кўрсата олмаган эдик”, – деб айтиб ўтди Буффон Football Italia хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буффон ўтган мавсум “Ювентус” сафида “Реал”га қарши кечган финал баҳсида 1:4 ҳисобида, Евро-2012 финалида эса Испанияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!