Буффон ЖЧ–2018 фаворитлари ким эканини айтди

 

“Ювентус” клуби ва ЖЧ–2018 турнирига йўл ола билмаган Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Буффон бўлажак мундиал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Италия муваффақиятсиз ЖЧ саралашидан кейин қайта қурилиш даврини ўтказмоқда. Бу тарихнинг ғалати пайти, аммо Италия ва Аргентина учрашуви ЖЧ–2018 нинг ярим финали ва ҳатто финали ҳам бўлиши мумкин эди.

Аргентинанинг салоҳияти юқори. Жамоа кучли ҳужумга ва мустаҳкам ҳимояга эга. Ўйлашинмча, Аргентина терма жамоаси Бразилия, Германия ва Испания билан бир қаторда бош соврин учун давогар бўлади”, – деди Буффон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!