Бугун “Насаф” кўк, “Қўқон-1912” оқ либосда ўйнайди

 

Бугун, 21 апрель куни “Насаф” сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳслашади. Учрашув Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 18:00да бошланади.

Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоалар эртага қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, қаршиликлар бугун кўк либосларда майдонга тушади. “Қўқон-1912” жамоаси эса оқ либосларда ҳаракат қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!