Бугун “Навбаҳор” таркибига Малайзиянинг “Т-Тим” футболчиси қўшилади

"Навбаҳор" жамоаси аъзолари бугун Тошкент шаҳрида тўпланиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, пойтахда ташкил этиладиган дастлабки ўқув-машғулот йиғини 19 январь санасида якунланади. Бу вақт оралиғида иккита назорат ўйинида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, айни пайтда мураббийлар штаби бир қатор футболчилар билан музокараларга киришишган. Бирор-бир футболчини “Навбаҳор”га ўтиши ҳал бўлиши билан бу ҳақда маълумотларни бериб борамиз.

"Навбаҳор"нинг бугунги машғулотида ярим ҳимоячи Дилшод Шарофиддиновни иштирок этишини қўшимча қилиш жоиз. 2010 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи сўнгги икки мавсумни Малайзиянинг “Т-Тим” таркибида ўтказганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!