Бугун “Сўғдиёна” кўк-оқ, “Металлург” эса оқ либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Кубоги 1/16 финали баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Мазкур баҳс олдидан ўйин комиссари Бахтиёр Номозов бошчилигида ҳар иккала жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда бўлажак баҳс олдидан ташкилий масалалар мухокома қилинди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, жамоалар бугунги ўйинга қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди.

Унга кўра “Сўғдиёна” кўк-оқ, “Металлург” эса оқ либосда майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!