Бугун «Спорт ТВ»да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва бу йўл орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимиздаги мухлислар томонидан бу борада билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳам доимо ўрганиб борилиб, ана шу таклиф-мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилиняпти. Асосий мақсад футболимизда шаффофликни таъминлаш, футбол учрашувлари очиқ тарзда, ҳалол курашлар асосида ўтишини назорат қилиб боришдан иборат.

Ўзбек футбол мухлисларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ солиш, улар билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, МТЖ, Олимпия терма жамоаси, болалар футболи, Суперлига ва Про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш мақсадида бугун соат 18:00да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт ТВ” телеканалида очиқ мулоқот ташкил этилади. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва “Спорт” телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси бўлган “Спорт клуб”нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини - футболга бағишланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!