Бугун Тошкентда “CAFA U-15 championship” мусобақаси бошланади

Аввал хабар берилганидек, пойтахтимиз 22-30 июль кунлари яна бир нуфузли мусобақа — “CAFA U-15 championship” турнирига мезбонлик қилади.  

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Эроннинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлари иштирок этишади. Кеча терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугун мусобақадан ўрин олган дастлабки тур ўйинлари ўтказилади. Дастлабки турда Азамат Абдураимов шогирдлари Туркманистон терма жамоаси билан баҳс олиб боришади. 

Қирғистон терма жамоаси Эрон билан кураш олиб борса, Афғонистон Тожикистонга қарши майдонга тушади.

Бугунги учрашувлар тақвими билан танишинг:

22.07.2018 18:00 Туркманистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
22.07.2018 21:00 Қирғизистон – Эрон (“Миллий” стадиони)
22.07.2018 18:00 Афғонистон – Тожикистон (“ТТЙМИ” стадиони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!