1168

Хабарингиз бор бугун Россия яшил майдонларида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари старт олади.

Мундиалнинг очилиш учрашувида мезбон Россия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс юритади. Ушбу баҳсни Нестор Питано бошчилигидаги аргентиналик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Унга қанотларда ҳамюртлари Хуан Пабло Белатти ва Эрнан Майданалар ёрдам беришади.

Ўз навбатида мутахассислар ушбу баҳс олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқишди. Унга кўра 67% мутахассис мезбонларнинг ғалабасини, 22% эса ушбу баҳсда дуранг қайд этилишини таҳмин қилишган. Қолган 11% эса ушбу ўйинда осиёликларнинг қўли баланд келишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси бугунги ўйинни қизил рангли либосда ўтказса, саудияликлар оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

ЖЧ-2018. “А” гуруҳи.

Россия – Саудия Арабистони

Стадион: “Лужники”

Ҳакам: Нестор Питано

Sports.uz 2018