Бундеслигада ишлайдиган мутахассислар "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Динамо" клубларида бўлишади

Аввал хабар берганидек, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

Ана шу келишувга кўра, бугун 8 февраль куни юртимизга Осиё футбол Конфедерациясининг мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бу мутахассислар аслида Германия Бундеслигасида фаолият юритишади. ОФК футбол клубларининг фаолиятини ривожлантиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Жоерн Шлим ва Марсель Исакович каби юқори малакали мутахассисларни Осиё клубларига жалб қилмоқда.

Хабарда айтилишича, ОФК томонидан юборилган мутахассислар  12 февралга қадар мамлакатимизнинг 4та клуби - «Пахтакор»,  “Локомотив”, “Бунёдкор”  ва “Динамо” Самарқанд клубларида бўлишади. Улар бу клуб вакилларининг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, уларга ўзларининг амалий маслаҳатларини беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!