"Бунёдкор" Дубайда Хитой клубини аямади

860

Янги мавсумга БААда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бугун мазкур йиғин доирасида Хитойнинг "Шандунь Лунэн" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Феликс Магат бошқарувидаги жамоага қарши баҳсда "қалдирғочлар" катта устунликка эга бўлишда ва йирик - 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, 11 феврал куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" Хитойнинг "Чуньцин Лифан" клуби билан куч синашиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этган эди.

Назорат учрашуви

"БУНЁДКОР" - "ШАНЬДУН ЛУНЭН" 4:0 (2:0)

Голлар: Филип Фаевац 3 (1:0), Филип Раевац 39 (2:0), Шаҳзодбек Нурматов 82 (3:0), Артём Габелок 83 (4:0)

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Мирғиёс Сулаймонов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Шохруҳ Гадоев, Филип Раевац

Заҳирадан майдонга тушганлар: Шаҳзодбек Нурматов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Артём Габелок, Исломжон Қобилов, Давронбек Умиров, Расул Юлдошев, Фарруҳ Икромов, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов

"Шаньдун Лунэн": Хао Жунмин, Жилберто, Сиссе, Пелле, Ханг Ронгзе, Женг Женг, Ванг Тонг, Чуи Пенг, Ванг Далеи, Даэ Лин, Жинг Жингдао, Яо Жаншен

Заҳирадан майдонга тушганлар: Ли Женгли, Тарделли, Ли Сонгйи, Ли Жуншуай, Гуо Тианю, Жанг Чи, Ли Вей, Чжоу Хаибин, Ву Цингхан, Ли Бинбин, Сонг Лонг, Ци Тианю