“Бунёдкор” – “Локомотив”. Ўзаро учрашувлар тарихи ҳақида маълумот

 

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури якунига етади. Турнинг марказий баҳси пойтахтимиздаги “Бунёдкор” ўйингоҳида кечади. Унда мамлакат чемпиони – “Локомотив” яна бир гранд клуб – “Бунёдкор” қаршилигини енггишга уриниб кўради. 

Қайд этиш жоизки, “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жамоаларининг ўзаро тўқнашувлари ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган. Ушбу жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида жами 20 марта ўзаро баҳс юритишган. Ўйинларнинг 9тасида “қалдирғочлар”, 6тасида эса “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Яна 5та беллашув дуранг билан ниҳоясига етган.

“Бунёдкор” вакиллари рақиб дарвозасини 28 марта, “Локо” футболчилари эса 22 бора ишғол этишга муваффақ бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!