1285

"Шерлар" 18 майдан "Бунёдкор" билан 13-турда ўтадиган беллашувга тайёргарлик кўришни бошлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "Жар" стадионида кечган машғулотларда кечадан бошлаб миллий ва ёшлар терма жамоаси таркибидан қайтган футболчилар қўшилишди. Камолиддин Тожиев кичик жароҳати сабабли умумий машғулотларда қатнашмаяпти. Қолган ўйинчилар эса одатий тартибда шуғулланишди.

Ҳозирча, Тожиевнинг “Бунёдкор”га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди.

Sports.uz 2018