"Бухоро" ёшларига тенг келадигани топилмаяпти

Бугун иккита ўйин билан Ёшлар лигасининг 8-тур учрашувларига якун ясалди. Аёллар ва футзал мусобақаларида АГМК вакиллари пешқадамлар қаторида юришган бўлса, Суперлига ва Ёшлар лигасида олмалиқликларга хавас қилиб бўлмаяпти.

Бу турда ҳам АГМК ўз майдонида тўп суришига қарамай, иқтисодий қийинчиликлар билан Олмалиққа зўрға етиб келган “Насаф” жамоасига имкониятни бой берди. Карвонбошиликка интилаётган “Бунёдкор” эса ўз уйида “Локомотив” билан дуранг ўйнаб, икки очкодан маҳрум бўлди.

Ёшлар лигасида бу турда энг кўп томошабин “Бухоро” – “Қизилқум” учрашувига ташриф буюрди – 722 нафар. Тўғри, Суперлигага нисбатан бу кўрсаткич анча кам, лекин Ёшлар лигасининг бошқа ўйинларига нисбатан анча яхши...    

Ёшлар лигаси. 8-тур

АГМК – “НАСАФ” – 0:1 (0:0).

25 апрель. Олмалиқ шаҳри. “Металлург” стадиони. 133 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Наманган), Сергей Сиразов (Тошкент вил.), Дониёр Абдуғаниев (Тошкент вил.).

Гол: Маъруф Жумаев (51).

Огоҳлантиришлар: Жўрабек Маннонов (19), Сардор Саъдуллаев (65, иккаласи ҳам “Насаф”дан).

Назоратчи – Дмитрий Роман (Тошкент).


“Бунёдкор” – “Локомотив” - 3:3 (2:1).

25 апрель Тошкент шаҳри. “Бунёдкор” футбол академияси майдони. 87 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент), Сардор Нишонбоев (Тошкент), Авазбек Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (5, 31), Расул Йўлдошев (60) - Алишер Шоғуломов (45), Воҳиджон Юнусов (68), Ҳурматбек Йўлдошев (77).

Огоҳлантириш: Миржаҳон Мираҳмадов (39, “Бунёдкор”).

Назоратчи – Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).


8-турдан кейинги вазият:  

1.БУХОРО             8       5       3       0       14-3    18

2.БУНЁДКОР         8       4       2       2       18-10   14

3.МЕТАЛЛУРГ        8       4       2       2       13-5     14

4.ПАХТАКОР         8       4       2       2       14-9     14

5.НЕФТЧИ            8       4       1       3        8-5      13

6.НАСАФ              8       3       4       1       6-5       13

7.ҚИЗИЛҚУМ         8       4       1       3       9-9       13

8.ЛОКОМОТИВ      8       2       2       4       16-12    8

9.НАВБАҲОР         8       2       2       4       9-18      8

10.ҚЎҚОН-1912     8       1       4       3       5-11      7

11.АГМК               8       2       1       5       8-17      7

12.СЎҒДИЁНА        8       0       2       6       5-21       2


Тўпурарлар: Жаҳонгир Абдусаломов (“Навбаҳор”) – 7, Мирфайз Муҳитдинов (“Бухоро”),  Азиз Омонов (“Локомотив”) – 5 тадан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!