150

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида юртимизнинг бир қатор вилоятлари, жумладан Андижон, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Сурхандарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Ўтаётган ҳафтада Бухорода ўтказилаётган семинар ниҳоясига етиб навбат амалий машғулотларга етиб келди. 14 июнь куни ниҳоясига етадиган амалий машғулот ва имтихонлар давомида мураббийлар майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари бўйича ишлар олиб борилади.

Семинарларни республикамизнинг қолган худудлари бўйлаб ташкил қилишда давом этилади.

Sports.uz 2018