"Бухоро"нинг Суперлигадаги супер ғалабаси (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Жумладан, Бухорода чемпионатимизни безаги бўлиши мумкин бўлган ўйинлардан бири бўлиб ўтди. Шу куни АГМКни қабул қилган "Бухоро" 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, ўйин сўнггига қадар олмалиқликлар дарвозасини нақда 4 марта ишғол этди. Якунда эса 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!