"Бёрнли" устози АПЛда март ойи лауреати бўлди

“Бёрнли” клуби устози Шон Дайч Англия премьер-лигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Эслатиб ўтиш лозимки унинг бошқарувидаги жамоа ўтган ой АПЛда ўтказилган 3та баҳснинг барчасида ғалаба қозонди. Ҳусусан, «Эвертон» (2:1), «Вест Хэм» (3:0) ва «Вест Бромвич» (2:1) жамоалари таслим этилди.

Маълумот учун, ҳисобида 49 очко бўлган “Бёрнли” айни дамда АПЛда 7-ўринда бормоқда ва Европа лигасида иштирок этиш йўлланмасини сақлаб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!