CAFA U-15 Boys Tournament: Ўзбекистон ўсмирлари 2-турдан кейин пешқадамга айланди

 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament мусобақасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Дастлаб Афғонистон ва Қирғизистон ўсмирлар терма жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Унда афғонистонлик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу турда Туркманистон U-15 термаси билан куч синашиб, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистонлик футболчилар мазкур муваффақиятни кеча, 4 июль куни 70 йиллик юбилейини нишонлаган ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга туғилган кун совғаси сифатида йўллади.

Турнирнинг иккинчи туридан кейин Ўзбекистон U-15 терма жамоаси 6 очко билан яхшироқ тўплар нисбати бўйича 1-ўринда бормоқда. Худди шунча очкога эга бўлган Афғонистон ўсмирлари иккинчи поғонада бормоқда.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
4 июль, сешанба

Ўзбекистон U-15 – Туркманистон U-15 — 6:2

Голлар: Бектемир Абдуманнонов (42, пенальти), Ҳемра Гужиков (автогол, 44), Бўронбек Мирзасалимов (46, 77), Нурбек Аҳрорбеков (50), Жасур Қаҳҳоржонов (62) – Тимур Полвонов (58), Ўраз Ўразов (75).

Четлатиш: Тимур Тоиров (41)  

Ўзбекистон U-15: Сарвар Йўлдошев, Нурбек Аҳрорбеков, Абдумутал Ражаббоев (Абдувоҳид Ғаниев, 55), Бектемир Абдуманнонов (Бўронбек Мирзасалимов, 46), Султонбек Некбоев (Асилбек Даминов, 50), Жасур Қаҳҳоржонов (Икром Эркинов, 68), Диёр Холматов (Жалолиддин Содиқов, 46), Алибек Давронов, Саидумархон Содиқов, Абдужаббор Зуҳриддинов, Ҳусаин Норчаев.

Туркманистон U-15: Сардор Ровшанов, Тимур Тоиров, Ҳемра Гужиков, Азим Қиличмуродов, Мардон Чориев, Ўраз Ўразов, Шердурди Омондурдиев, Юнус Бобоев (Вепа Эгамбердиев, 52), Мейлис Дурдиев (Таянч Мередов, 64), Аҳмет Нурметов (Одилбек Равшанов, 75), Юнус Муродов (Тимур Полвонов, 53).

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1

ЎЗБЕКИСТОН

2

2

0

0

9-3

6

2

Афғонистон

2

2

0

0

6-2

6

3

Тожикистон

1

0

0

1

1-3

0

4

Туркманистон

1

0

0

0

2-6

0

5

Қирғизистон

2

0

0

2

2-5

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!