"Челси" Алиссон учун курашда "Ливерпул"ни ортда қолдириши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби "Рома" дарвозабони Алиссон Бекер учун курашга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “аристократлар” бразилиялик посбоннинг трансфери борасида римликлар сўраётган 65 млн евро ва унга қўшимча 15 млн евро бонусни тўлашлари мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, айни дамда 26 ёшли дарвозабон учун “Ливерпуль” асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда. Бироқ, мерсисайдликлар Алиссон учун “60+10” кўринишидаги маблағ таклиф қилишмоқда.

Шундан ҳулоса қилиш мумкинки, агар “Челси” Алиссон учун кураш бошласа, уни қўлга киритиш имкониятлари “Ливерпул”никидан анча юқори бўлади.

Маълумот учун, бундан аввалроқ "Челси"нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа "Реал"га ўтишга жуда яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айнан шу сабабли ҳам лондонликлар ўзлари учун тажрибали посбон қидиришни бошлаб юборишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!