"Челси" Азар эвазига "Реал"дан Асенсиони сўрамоқда

Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг етакчи футболчиси ҳисобланган Эден Азарни “Реал”га қўйиб юборишга рози.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича “аристократлар” 27 ёшли бельгиялик футболчини мадридликларнинг ёш истеъдодли вингери Марко Асенсиога алмашмоқчи.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум АПЛда жами 34та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ўз навбатида Асенсио Ла Лигада бу мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!