"Челси" Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

355

"Кристал Пэлас" клуби ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзосининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни ўз жамоасига таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатибўтамиз, бундан аввалроқ Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед"дан Захага имкон бериш кераклигини маслахат берган эди.

Маълумот учун, Заха жорий мавсум АПЛда жами 12та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.