4177

Монтевидео шаҳридаги "Сентенарио" стадионида Уругвай ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу ўйинга ҳамма турлича фикр билдирмоқда. Жумладан “Миллион” жамоаси аъзоси, журналистикада ўз ўрнига эга бўлган Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди.

Жавоҳир Сидиковнинг оёғида тўп турмаяпти... Қабул қилишда техник хатолар кўп. Довдираш бор, ҳайриятки ҳаммада эмас. 0:3 - ёмон эмас. Ҳар қанақасига. ЎФА "молодцы" 3-сорт терма жамоалар билан спарринг тушавериб, адашиб Туркия учраб қолса, бир ҳафта қолганда «ОТМЕН» деб эълон қилинадиган афишалар фонида Кавани, Годин, Суаресни томоша қилиш ҳам завқли, ҳам фойдали.

35-дақикадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб колдик барибир, - деди Кабулов.

Даврон Кабулов: Энди терма жамоа аъзолари ярим тунгача “Челси паб”да чилим чекишмайди... (Фото)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши беллашувнинг 30-дақиқасидан сўнг гол ўтказиб юборишни бошлаганди.    

Sports.uz 2018