Дрогба фаолиятини қачон якунлашини айтди

Айни дамда АҚШнинг иккинчи двизиони вакили ҳисобланган "Финикс Райзинг" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ивуарлик ҳужумчи Дидье Дрогба тез орада бутсаларини михга илиши ҳақида айтиб ўтди.

“Мен ҳали ҳам футбол ўйнашни яхши кўраман. Лекин бу мавсум фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Мен аллақачон 40 ёшга кирдим ва фаолиятимни тугатиш вақти ҳам етиб келди”, - дейди Дрогба.

Маълумот учун, Дрогба жорий мавсум "Финикс Райзинг" сафида жами 14та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!