ЕЧЛ. "Бавария" "Бешиктош"ни Истанбулда ҳам мағлуб этди

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган Туркиянинг “Бешиктош” ҳамда Германиянинг “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Истанбулдаги “Водафон-Арена”да кечган қарама-қаршиликда немислар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Икки ўйин натижасига кўра, 8:1 ҳисобида рақибдан устун келган мюнхенликлар чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси

"Бешиктош" (Туркия) – "Бавария" (Германия) 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 18 Алькантара, 0:2 – 46, автогол Генюль, 1:2 – 59 Вагнер Лав, 1:3 – 84 Вагнер.

"Бешикташ" – Зенгин, Медель, Эркин, Генюль, Куарежма, Озъякуп, Арслан (Хатчинсон, 60), Уйсал, Ленс (Талиска, 60), Пектемек, Вагнер Лав (Бабел, 75).

"Бавария" – Ульрайх, Хуммельс (Зюле, 46), Боатенг, Алаба, Мартинес, Видаль, Алькантара (Хамес, 35), Рибери, Рафинья, Мюллер, Левандовски (Вагнер, 68).

Огоҳлантиришлар: Хуммельс (37), Боатенг (42), Рафинья (63), Хатчинсон (64), Озъякуп (71).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!