ЕЧЛ. "Ливерпуль" сафарда "Ман Сити"ни таслим қилди ва ярим финалга йўл олди

 

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Манчестер Сити" жамоаси ўз майдонида "Ливерпуль" футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Дастлабки учрашувда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "шаҳарликлар" ўйинни жуда фаол бошлашди ва 2-дақиқада Жезус ҳисобни очиб, "Манчестер Сити"ни олдинга олиб чиқди.

Бироқ, "Ливерпуль" ўзига келиб олди ва ҳимояда барқарор ўйин кўрсата бошлади. 56-дақиқага келиб эса Муҳаммад Салах ажойиб тарзда рақиб дарвозабонини доғда қолдирди.

77-дақиқада Фирмино ўйинга нуқта йўқди. Икки ўйин натижасига кўра (5:1) "Ливерпуль" ишончли тарзда ЕЧЛ ярим финалига йўл олди.

Манчестер Сити Англия – Ливерпуль Англия 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 2 Габриэл Жезус, 1:1 – 56 Салах, 1:2 – 77 Фирмино.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.

Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салах (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).

Дастлабки учрашув: 0:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!