ЕЧЛ. “Манчестер Сити” ўз уйида “Базел”га мағлуб бўлди
Бугун ЕЧЛда 1/8 финал жавоб учрашувлари давом эттирилди. Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўз майдонида Швейцариянинг “Базел”ини қабул қилди.
Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Бироқ дастлабки беллашувда “шаҳарликлар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганликлари боис, икки ўйин натижасига кўра, чорак финал йўлланмасига эга чиқдилар.
ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси
Манчестер Сити Англия – Базель Швейцария 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 8 Габриэл Жезус, 1:1 – 17 Эльюнусси, 1:2 – 71 Ланг.
Манчестер Сити – Браво, Лапорт, Данило, Стоунз, Зинченко, Гюндоган (Браим Диас, 66), Туре, Сане, Фоден (Адарабиойо, 89), Бернарду Силва, Габриэл Жезус.
Базель – Вацлик, Ланг, Лакруа, Сухи, Риверос, Дзуффи, Фрай, Бюа (Штокер, 68), Диэ, Эльюнусси, Оберлен (ван Вольфсвинкел, 74).
Огоҳлантиришлар: Лакруа (44), Габриэл Жезус (77).
Биринчи ўйин 4:0
Фикрлар