ЕЧЛ финалини қайси ҳакам бошқариши мумкин?

“Реал” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финалини бошқариши мумкин бўлган реферилар номи маълум бўлди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича Киевдаги финални Бьорн Куйперс (Голландия), Клеман Тюрпен (Франция), Жюнейт Чақир (Туркия), Юнас Эрикссон (Швеция), Феликс Брих (Германия) ёки Дамир Скомина (Словения) бошчилигидаги ҳакамлар бригадасидан бири бошқариб бориши мумкин.

Ушбу учрашувни бошқарувчи реферилар гуруҳини Пьерлуижи Коллина Бошчилигидаги УЕФА ҳакамлар қўмитаси ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Ливерпуль” баҳси 26 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!