Эдерсон "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди (фото)

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўзининг бразилиялик дарвозабони Эдерсон Мораес билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Янги келишувга кўра 24 ёшли посбон “шаҳарликлар” сафида 2025 йилга қадар тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, Эдерсон жорий мавсум АПЛнинг 36та баҳсида майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 26та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!