Эллардайс тез орада "Эвертон"дан кетади

Англиянинг "Эвертон" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Сэм Эллардайс билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмаяпти.

Daily Mail тарқатган хабарга кўра клуб президенти Фарҳод Моширининг Эллардайсга ишончи йўқолган ва шу боис у жамоа бошқарувига муносиб номзодлар қидиришни бошлаб юборган.

Маълумотларга қараганда ушбу лавозимга асосан "Шахтёр" бош мураббийи Паулу Фонсека ва "Уотфорд"нинг собиқ устози Марку Силваларнинг номзоди илгари сурилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!