Эрон терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйиндан олдин Парижда ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жаҳон чемпионати 2018 йўлланмасини нақд қилган Эрон терма жамоаси мундиалда муносиб эштирок этиш борасида тайёргарликни бошлаб юборган. Бу борада эронликлар бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Эрон футбол федерацияси расмий твиттер саҳифасининг маълум қилишича, Карлуш Кейруш шогирдлари Парижда ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олишган. Франция майдонида бўладиган беллашувда Эронга Жазоир терма жамоаси рақиблик қилади.

Маълумот ўрнида, мазкур ўртоқлик учрашуви март ойида ўтиши кўзда тутилган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!