
Европа Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди
УЕФА ташкилоти Европа Лигаси чорак финал дастлабки учрашувларидан кейин ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
Номзодлар орасидан ЦСКА дарвозасига иккита гол киритиб “Арсенал”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи жой олди.
Бундан ташқари, “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн (1 та гол), “Лейпциг” вакили Тиом Вернер (1 та гол) ва “Лацио” аъзоси Сенад Лулич (1 та гол) ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи учун курашади.
Фикрлар