Европа чемпионлар лигасининг энг зўр тўпурарлари

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал учрашувлари доирасида ушбу мусобақанинг тўпурарлар баҳси етакчиларининг барчаси майдонга тушди. Тўпурарлар рейтингида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган "Реал" етакчиси Криштиану Роналду ва "барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўзини кўрсатолмаган бўлса, мадридликлар таркибида ўйнаётган Карим Бензема голлари сонини оширишга эришди.

Европа чемпионлар лигаси тўпурар рўйхати:

1. Криштиану Роналду - 95 та гол.

Криштиану бу голларидан 15 тасини "Манчестер Юнайтед" таркибида киритган бўлса, "Реал" аъзоси сифатида 80 та гол урган.

2. Лионель Месси - 93 та гол.

"Барселона" тўпурари Лионель Месси бир жамоа таркибида гол уриш бўйича рекордчи.

3. Рауль Гонсалес -71 та гол.

Ҳозирда фаолиятини якунлаган Рауль "Реал" учун 66 та гол урди. "Шальке" таркибида эса рақиблари дарвозасини беш бор аниқ нишонга олди.

4. Рууд Ван Нистерлой - 56 та гол.

Голландиялик ҳужумчи "ПСВ Эйндховен"да сакизта, "Манчестер Юнайтед"да ўттиз бешта ва "Реал"да 13 та гол урди.

5. Карим Бензема - 51 та.

Карим Бензема "Лион"да ўйнаган кезлари 12 та гол муаллифи бўлган. "Реал"да эса рақиблари дарвозасига 39 та гол урди. Бу футболчи яқин орада Рууд Ван Нистелройдан ўзиб кетиши мумкин.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!