Европа лигасининг ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди
Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Нимчорак финал баҳслари якунлангач эса мусобақанинг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчиси номинациясига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра “Локомотив”га (5:1) қарши баҳсда дубль қайд этган “Атлетико” форварди Фернандо Торрес, “Спортинг” (2:1) дарвозасига икки маротаба йўл топган “Виктория” аъзоси Марек Бакоша, “Динамо” Киевга (2:0) қарши ўйинда ғалаба голини киритган “Лацио” хавбеки Лукас Лейва ҳамда “Лион” дарвозасига йўл топган ЦСКА футболчиси Александр Головинлар даъвогарлик қилишмоқда.
Сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.
Фикрлар