"Эйбар" Педро билан шартномани узайтирди (фото)

Испаниянинг "Эйбар" клуби ярим ҳимоячи Педро Леон билан амалдаги шартномани узайтириб юборди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича томонлар 2020 йилга қадар бўлган келишувни имзолашган. Таъкидлаш лозимки, 31 ёшли футболчининг амалдаги келишуви жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етар эди.

Мадриднинг “Реал” клубидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш бўлган Педро Леон 2016 йилдан буён “Эйбар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!