ФАКТ! "Пахтакор" чемпионатлар тарихида энг йирик ғалабани "Қизилқум" устидан қўлга киритган - 11:0

Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор" 12 апрель куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйнайди. 6-тур беллашувидан олдин жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Олий лигада жамоалар 36 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 29 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 95 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 15тасида “шерлар” ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги 37-учрашув 12 апрель, пайшана куни соат 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!