ФИФА футболчиларни ижарага қўйиб юборишни бекор қилади

ФИФА футболчиларнинг ижарага ўтиш қоидаларига ўзгартириш киритиши мумкин.

Ташкилот ижровий қўмитаси жорий йилнинг октябрь ойида бир неча ислоҳатларни йўлга қўймоқчи.

Шуни таъкидлаш жоизки, ФИФА футболчиларни ижарага бериш ёки ўз таркибига қўшиш тизимини бутунлай ёпиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ижара шартномаси ёш футболчиларнинг тажрибаси ўсишига ёрдам берадиган восита сифатида ишлаб чиқилган. Хозирда, жамоалар ушбу тизимдан даромад топиш учун фойдаланишяпти.

France Football нашрининг тадқиқотларига кўра, бугунги кунга келиб топ-клублар ёш ва иқтидорли футболчиларни сотиб олиб уларни бошқа жамоаларга ижарага бериб кейинчалик сотиб юборишади.

Маълумот учун, жорий мавсум “Ювентус” ўз сафидаги 41 футболчини ижарага қўйиб юборди, “Удинезе” – 27, “Челси” – 22, “Манчестер Сити”  эса 18.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!