ФОТО: Жиддий жароҳат олган Харри Кейн ЖЧ–2018 да иштирок этмаслиши мумкин

 

“Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн “Борнмут”га қарши (1:4) кечган Англия чемпионати 30-турида баҳсда жиддий жароҳат олди.

Англия футболчи рақиб посбони Асмир Бегович билан тўқнашиб, оёғини қайириб олди. Англиялик футболчи ўйинни давом эттира олмади ва 34-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Кейнга стадионнинг ўзида гипс қўйилди ва у “Виталити Стэйдиум” майдонини ҳасса таёқда тарк этди.

Шифокорларнинг дастлабки текришувидан кейин ҳужумчининг сафга қайтиш муддати борасида аниқлик киритилади. Бир қатор нашрлар Кейн ЖЧ–2018 ни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида айтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!