ФОТО: Пайет жароҳати ва кўз ёши, Антуан бўсаси ва “Атлетико” муваффақияти

702

ФОТО: Пайет жароҳати ва кўз ёши, Антуан бўсаси ва “Атлетико” муваффақияти

 

Европа Лигаси финалида Испаниянинг “Атлетико” жамоаси Франциянинг “Марсель” клубига қарши баҳс олиб борди. Лион шаҳрида ўтказилган беллашувда “Марсель” рақибига етарлича муаммо туғдириши кутилган эди. Бироқ ундай бўлиб чиқмади. 

Финал беллашувининг асосий драмаси – Замбо-Ангисснинг хатоси туфайли биринчи гол киритилгани бўлмади. Аксинча, Димитри Пайетнинг жароҳат олиб, кўз ёши билан майдонни тарк этгани бўлди.

Пайетнинг учрашувдаги рақиби, шу билан бирга ҳамюрти ва терма жамоадаги шериги Антуан Гризманн уни тинчлантиришга уринди.

Кейинчалик Пайетнинг йўқлиги билинди ва “Атлетико” қийинчиликсиз 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мадрид клуби Европа Лигаси тарихида учинчи марта ғолиб бўлди.

Антуан Гризманн 2017/18 йилги Европа Лигаси мавсуми финалининг энг яхши футболчиси деб топилди. У финалда дубль муаллифига айланди.