Фабиньо Мбаппени "Ливерпул"га ўтишга кўндирмоқчи

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо ўзининг "Монако"даги жамоадоши Килиан Мбаппени “Энфильд”га кўчиб ўтишга кўндиришга уринаётганини айтди.

“Мбаппе янги мавсумни ҳам ПСЖда ўтказмоқчи эканлигини айтди. Лекин мен уни “Ливерпул”га ўтишга кўндиришга уриниб кўраман. У мени бу жамоага ўтганим билан табриклаган ва мен ҳам уни жаҳон чемпиони бўлгани билан қутлайман. Мбаппе – ажойиб футболчи”, – дейди Фабиньо.

Эслатиб ўтамиз, Фабиньо жорий йилнинг 28 май куни “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!