Фабиньо ПСЖга ўтишга жуда яқин турибди

ПСЖ клуби ҳамон "Монако" ярим ҳимоячиси Фабиньони сотиб олиш борасида фаол ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.

TMW нашрининг хабар беришича 24 ёшли бразилиялик форвард монаколиклар сафидаги беш йиллик фаолиятидан сўнг ёзда Париж клубига кўчиб ўтиши мумкин ва у бунга жуда яқин турибди. Бунинг учун ПСЖ “Монако”га 65 млн евро тўлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Фабиньога шунингдек "Ювентус", "Интер", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдиришаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!