2500

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас ЖЧ-2018 мусобақаларига борадиган бўлди.

Гап шундаки, 31 ёшли футболчи турнир давомида BBC’нинг экспертларидан бири сифатида фаолият олиб боради.

Ушбу экспертлар гуруҳида шунингдек Юрген Клинсманн, Дидье Дрогба, Пабло Сабалета ва Гари Линекер каби футбол оламининг машҳур вакиллари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги Фабрегасни мундиалга борадиган таркибга киритмаган эди.

Sports.uz 2018