Факт! "Ливерпуль" кетма-кет учинчи марта Англия кубогининг 4-раундидан нарига ўта олмаяпти

227

Факт!

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” Англия кубоги 4-раундида ўз майдонида “Вест Бромвич”ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан ҳайрлашди.

Эътиборлиси, Юрген Клопп бошқарувидаги жамоа кетма-кет 3 йилдан буён Англия кубогидаги юришини айнан мана шу босқичда тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

Бундан ташқари, мерсисайдликлар сўнгги 11 йилда илк бор кетма-кет 2та уй учрашувида ўз дарвозаларидан 3тадан гол ўтказиб юборишди. “Ливерпуль” бундан аввал премьер-лига доирасида “Манчестер Сити”дан (4:3) ҳам 3та тўп ўтказиб юборган эди.