Факт: Сўғдиёна" 10 йилдан буён "Насаф"ни енга олмай келмоқда

Хабарингиз бор “Насаф” 9-тур учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 30 апрел душанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади. "Насаф" расмий сайти мазкур ўйин превьюсини тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 34 маротаба куч синашган. Шулардан 27та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 105 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 76:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган Жиззахдаги учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 14 учрашувда ҳам қаршиликлар кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ўтган йилги ўзаро учрашувлар натижаси

ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017

“Насаф” (Қарши) - “Сўғдиёна” (Жиззах) 4:0 (2:0) 4122 томошабин

Ғузор. “Ғузор” марказий стадиони

Голлар: Драган Черан, 18’-1:0, 82’-3:0, Одилжон Ҳамробеков, 22’-2:0, Бобир Абдуҳолиқов, 89’-4:0.


ЎзПФЛ 19-тур

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши) 0:3 (0:2). 1502 томошабин

26.09.2017. “Сўғдиёна” стадиони. 17:00да

Голлар: Игор Голбан, 34’-0:1, Жасур Ҳасанов, 35’-0:2, Ислом Кенжабоев, 74’-0:3

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 17та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 1 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 15 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 60 та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик "Насаф" томонида - 45:15.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда қаршиликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

“Сўғ‘диёна” жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

"Насаф" жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” олти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши ко‘рган” ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро о‘тказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчи жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек, Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда "Насаф"га бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоамизнинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро о‘йинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!