Фалькаога АҚШ клуби қизиқиб қолди

149

Фалькаога АҚШ клуби қизиқиб қолди

Франциянинг “Монако” клуби форварди Радамель Фалькао фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли колумбиялик футболчига МЛСда иштирок этувчи "Атланта" клуби жиддий таклиф билдирмоқда. Ушбу жамоа Фалькаога йиллик 4 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фалькаонинг ёзда “Милан”га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг “Монако” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.