Франция Хорватияни мағлуб этди ва жаҳон чемпиони бўлди

Бугун ЖЧ-2018 да финал ўйини бўлиб ўтди. Бош соврин учун Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Москвадаги "Лужники" стадионида кечган беллашувда фаранглар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва жаҳон чемпиони бўлишди.

 

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва жаҳон чемпиони бўлди. Сизлар билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди! Турнирни биз билан кузатиб борганингиз учун катта раҳмат! Саломат бўлинг!

  • 90+3'

    Шиме Врсалько Мбаппега нисбатан қоида бузди ва сариқ карточка олди

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Ракитич 20 метрлар чамаси узоқликдан зарба берди, ноаниқ

  • 87'

    Ўйин бироз сокинлашди

  • 82'

    Златко Далич ҳам ўзгариш қилишга қарор қилди. Иван Стринич ўринга Марко Пьяца ўйинга қўшилди. Қойил, Далич ҳимоячи ўрнига ҳужумкор бўлган футболчини майдонга туширди

  • 81'

    Францияда ўзгариш. Оливье Жиру учун Россия мундиали якун топди. Унинг ўрнига Набил Фекир майдонга тушди

  • 78'

    Иван Ракитичнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди

  • 70'

    Хорватияда ўзгариш. Андрей Крамарич Анте Ребичнинг ўрнини эгаллади

  • 69'

    Гооол! 4-2! Марио Манжукич ҳисобни қисқартирмоқда! Льориc ҳозирги вазиятда Кариус режимини ёқиб, гол ўтказиб юборди

  • 65'

    Гооол! Лукас Эрнандеснинг узатмасидан сўнг Килиан Мбаппе ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 4:1

  • 63'

    Перишич тўпни узатган жойда хорватлардан ҳеч ким топилмади

  • 59'

    Гооол! Поль Погбааа! 3:1! У иккинчи уринишда чап оёғида зарба берди ва Субашич қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди

  • 55'

    Франция сафида дастлабки ўзгариш бўлади. Нголо Канте ўрнига Стивен Н'Зонзи майдонга тушди

  • 52'

    Субашиииич! Қойил! У Мбаппенинг зарбасини қайтарди. Жуда хавфли бўлди ҳозирги зарба

  • 51'

    Шиме Вралько ноаниқ зарба берди

  • 48'

    Ўххх! Льорис Ребичнинг зарбасини катта қийинчилик билан бартараф этди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 20:50'
  • 45+3'

    Танаффус

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Умтити жароҳат олиб майдонда ётибди

  • 41'

    Лукас Эрнандесга Нестор Питана сариқ карточка кўрсатди

  • 38'

    Гооол! Гризман пенальтини аниқ амалга оширди, 2:1

  • 35'

    Иван Перешич ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнади деган қарорга келди ҳакам Хорватия дарвозасига видеотакрорларни кўргандан сўнг

  • 34'

    Гризманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Муваффақиятсиз

  • 31'

    Килиан Мбаппе офсайдда қолиб кетди 

  • 28'

    Гооол! Хорватия! Иван Перишичнинг зарбасини Уго Льорис қайтара олмади ва ҳисоб 1:1

  • 27'

    Канте Хорватиянинг хавфли қарши ҳужумини қайтариб қолди ва сариқ карточка олди

  • 21'

    Домогой Виданинг бош билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди

  • 19'

    Гооол! Марио Манжукич, автогол! У кутилмаганда боши билан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди

  • 15'

    Эххх! Иван Перишич, нима қиляпсан! У ўнг қанотдан тўпни марказга узатди. Умтити тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 13'

    Самуэль Умтити тўпни ҳужум чизиғига узатиб берди, бироқ у ерда шерикларидан ҳеч ким топилмади

  • 8'

    Лука Модричнинг бурчакдан узатган тўпи муваффақиятсиз чиқди

  • 5'

    Анте Ребичнинг узатмасини франциялик ҳимоячилар бартараф этишди

  • 1'

    Ўйин старт олди! Хорватия бугун қизил-оқ, Франция эса тўқ кўк рангдаги либосда ўйнайди

  • 19:50'

    Ассалому алайкум қадрли футболсевар дўстлар! Бироздан сўнг ЖЧ-2018 финалидан ўрин олган Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Ушбу саҳифа орқали мазкур ўйиндан онлайн матнли трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
O R
15/07/2018 20:18
Матнли трансляция кеч бошландими?