Футбол — миллионлар ўйини

Дарҳақиқат,футбол - миллионлар ўйини. У ҳар бир инсонни ўзига торта оладиган спорт турларидан бири. У жамоавий ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарлидир. Дунёда жуда кўплаб футбол жамоалари мавжуд бўлиб улардан "Барселона", "Реал", Челси, "Манчестер Юнайтед", "Бавария" каби жамоалар бизга футбол нақадар жозибадорлигини яққол намоён қилиб туришади.

Ҳозирги кунда жаҳонни ларзага солаётган икки футбол афсонаси даврида яшаяпмиз. Улар Лионель Месси ва Криштиану Роналдулардир. Улар буюк футболчилар ва албатта бу натижага эришишлари учун қанча меҳнат ва машаққат чекканлар.

Футбол қироли Пеле айтганидек: “Футбол - бу олий математика, уни тушунаверишга ҳамманинг ҳам ақли етавермайди“.

Бугунги кунда юртимизда футбол жадал ривожланиб бормоқда. Жумладае, бу йил ўтказилган 23 ёшгача бўлган Осиё чемпионатидаги ёшларимизнинг ғалабасини ва чемпион бўлганликлари халқимизнинг катта хурсандчилигига сабаб бўлди. Бу мавзуга алоҳида тўхталамиз.

Улар билан фахрланишимиз керак. Осиёда юртимиз шаънини тўлақонли ҳимоя қилиб, «Осиё чемиони» деган шарафли мақомга сазовор бўлишди. Ҳа, бу ютуқлар, зафарлар тинч ва осмони мусаффо юртимизга ярашади. Биз бунданда катта ютуқларга лойиқмиз.

Олий лигадан Суперлигага ўзгартирилган миллий чемпионатимиз ҳам ривожланиб бораяпти. Гарчанд, Осиё чемпионлар лигасида жамоаларимизнинг омадлари келмаётган бўлсада, ички чемпионатимизда ўз мавқеиларини ошириб боришмоқда. Янгидан-янги истеъдодли ўйинчилар кашф этилмоқда.

Масалан, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов шулар жумласидандир. Келгусида уларга каттадан-катта зафарлар тилаб қоламиз. Миллий терма жамоамизни насиб қилса, 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида кўрамиз. Биз доимо футболчиларимизга ишонамиз!!!

Абдувоҳид Мамажўраев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!