Футзал. Ўзбекистон аёллар термаси бугун ОЧ–2018 да иштирокини бошлайди

 

Тайландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун мазкур мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Аваз Максумов бошчилигидаги футзалчи қизларимиз Эрон ва Туркманистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган.

Бугун вакилларимиз Тошкент вақти билан соат 16:00да Туркманистон терма жамоасга қарши баҳс олиб боришади. Кеча терма жамоамиз аъзолари Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказишди.

Туркманистон терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки ўйинни Эронга қарши ўтказиб, йирик 0:14 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Бугунги учрашувда қизларимизга омад тилаб қоламиз!

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
16:00 Ўзбекистон - Туркманистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!