Галиулиннинг "Тосно"си Россия кубоги финалини номинал мезбон сифатида ўтказади

Хабарингиз бор кеча Россия кубоги ярим финал учрашувида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Спартак” билан куч синашди. Учрашувнинг асосий бўлими 1:1 ҳисобида якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва унда омад “Тосно”га кулиб боқди.

Шу тариқа Галиулин жамоаси кубок финалида қуйи дивизион вакили ҳисобланган “Авангард” клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Бугун ўтказилган қуръа натижаларидан сўнг маълум бўлдики “Тосно” ушбу финални номинал мезбон сифатида ўтказади.

Маълумот учун, Россия кубогининг бу йилги финал учрашуви 9 май куни Волгоград шаҳридаги “Волгоград Арена”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!