Гамейро тарихий натижага эришди

227

Гамейро тарихий натижага эришди

Хабарингиз бор кеча “Атлетико” Европа лигаси финалида “Марсел”ни 3:0 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, бу мадридликлар форварди Кевин Гамейро учун Европа лигасидаги тўртинчи чемпионлик бўлди. Шу тариқа у ушбу мусобақада 4 марта ғолиб чиқа олган илк франциялик футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ушбу совринни ўз тарихида учинчи марта қўлга киритди.