Германия плей-оффга чиқа оладими ёхуд гуруҳдан чиқа олмаган чемпионлар билан танишинг

Германия терма жамоаси Швеция термасини 2:1 ҳисобида мағлуб қилди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Энди барчаси немисларнинг ўзига боғлиқ.

  1. Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда Германияга икки тўп фарқи билан ғалаба қозониш талаб этилади. Шунда немисларга Мексика ва Швеция қарама-қаршилиги натижаси таъсир қилмайди.
  2. Агар улар битта тўп фарқи билан зафар қучадиган бўлса, параллел ўйин натижасидан сўнг плей-офф иштирокчилари аниқланади.
  3. Агар корейслар ғалаба қозонадиган бўлса, назарий жиҳатдан осиёликларда кейинги босқичга чиқиш имконияти пайдо бўлади.
  4. Бу энг эртакнома тақсимлаш.

Агар Германия Кореяни 1:0 ҳисобида ютса, Швеция Мексикани шу ҳисобда мағлуб қилса, кейинги босқичга даъвогар учта иштирокчида бир хил натижа – 3:2 бўлади.

Регламентга кўра, бу ҳолатда Германия, Мексика ва Швеция термалари ўртасида ўйинларга қаралади. Шунда немислар ва шведлар плеф-оффга, мексикаликлар уйга равона бўлишади.

Умуман ЖЧдан амалдаги жаҳон чемпионларининг чиқиб кетиши сўнгги мундиалларда трендга айланган. Бу тарихий натижаларда ҳозирча немислар йўқ.

france 2002

ЖЧ-1998/2002 - Франция

Франция терма жамоаси чемпионатни ўз майдонида ажойиб тарзда ютган эди, кейин икки йил ўтиб драматик тарзда Европа чемпионатида зафар қучишди.  ЖЧ-2002да фаворитлар қаторидан ўрин олишди. Гуруҳда Сенегал, Уругвай ва Дания билан бир гуруҳдан жой олди.

Французлар илк баҳсда сенсацион тарзда сенегалликларга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, кейин Уругвай билан нурсиз дуранг қайд этган бўлса, сўнгги турда данияликлар – 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Якунда тўртинчи ўрин ва урилган голлар нолга тенг. Даҳшат!

Italy

ЧМ-2006/2010 - Италия

Италияликлар Германияда ўтган мундиалда энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Ҳаттоки ярим финалда мезбон немисларни таслим қилди ва финалда пенальтилар баҳсида французлардан устун келишди. Қўшимча бўлимда Зидан Матераццига “калла қўйиб” қизил карточка билан сийланган.

Марчелло Липпи ўз жамоаси билан яна тўрт йилдан ўтиб ЖАРдаги мундиалда саф тортишди. Гуруҳда Парагвай, Янги Зеландия ва Словакия билан тўқнашди.

ЖЧ-2010да италияликлар илк турдан очко йўқотишди. Парагвай билан 1:1. Кейин янгизеландияликлар билан ҳам шундай натижа қайд этди.

Якунда эса Словакия италияликларга имконият қолдирмай 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунда “мовий гвардия”ни дуранг ҳам қаноатлантирар эди. Шундай қилиб гуруҳда Янги Зеландиядан кейин тўртинчи ўринни олган Липпи шогирдлари муддатидан олдин уйга қайтишди.

spain 2014

ЖЧ-2010/2014 - Испания

Испания ЖАР яшил майдонларида мундиалда ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионига айланди. Яна икки йил ўтиб, Европа чемпионига айланишди. Янги жаҳон чемпионатида эса испанлар Голландия, Чили ва Австралия бир гуруҳдан жой олишди.

Илк ўйин ҳеч ким кутмаган тарзда бошланди. Голландия билан бўлган ўйинда 1:5 ҳисобидаги мағлубият. Ўшанда Луи ван Гаал жамоаси тактик жиҳатдан Испанияга ўйин беришмаган эди. Юқоридаги жамоалар сингари Испаниянинг турнирни тарк этиши сўнгги турга қолмади. Иккинчи турда Чилидан қабул қилинган мағлубият бунга етарли бўлди. 0:2. Австралия устидан қозонилган ғалаба эса амалда ҳеч нарсани ҳал қилмади.

ЖЧ-2014/2018

Германия термаси ЖЧ-2014да қўшимча бўлимда Марио Гётценинг Аргентина дарвозасига киритган голи эвазига узоқ кутилган чемпионликни яна қайтариб олди. Европа чемпионати-2016да немислар яна ҳеч нарсага эриша олишмади. Бир йил ўтиб, Конфедерациялар кубогини ҳам юта олишмади.

Kroos & Reus

Янги жаҳон чемпионати амалдаги чемпионлар учун мағлубият билан бошланди. Германия - Мексика 0:1. Бунда Шимолий Америка вакиллари аниқ ва қарши ҳужумда яхшироқ ҳаракат қилишди. Шведларга қарши иккинчи турда  Германия деярли бортдан тушиб қолишига бир баҳя қолган эди, аммо қўшимча берилган дақиқаларнинг сўнггисида тўп киритиб, плей-оффга чиқиш масаласини ўзлари учун анча енгиллаштириб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!