Голландия терма жамоасининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди

Голландия қироллик футбол иттифоқи расмий сайтида ёзилишича, Рональд Куман Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

“Саутгемптон” ҳамда “Эвертон” клубларининг собиқ устози Голландияни ЖЧ-2022 сўнггигача бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Голландия терма жамоаси Евро-2016 ва ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!